Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайловини ўтказиш санаси маълум бўлди

Бўшаган ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайловини ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори эълон қилинди.

Беруний тумани бўйича 28-сонли "Бийбазар”, Амударё тумани бўйича 34-сонли "Тўлқин”, Хўжайли тумани бўйича 42-сонли "Тахиатош”, Қонликўл тумани бўйича 44-сонли "Қонликўл”, Қўнғирот тумани бўйича 48-сонли "Жингишке” сайлов округларида бўшаган ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайловини ўтказиш 2017 йилнинг 26 февраль кунига белгилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар