Мўйноқ ҳокими банк бошлиқлари билан биргаликда ёшлар билан учрашди (фото)

23 феврал куни Мўйноқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида “Ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш” мавзусида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Ўтказилган учрашув кечасига туман ҳокими Қ.Утениязов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Мўйноқ туман Кенгаши раиси С.Иниятов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари А.Палимов, АКБ Агробанк туман филилаи бошлиғи А.Қурбаниязов, Халқ банки туман филиали бошлиғи Г.Нзаматдинова, Микрокредит минибанк бошлиғи Қ.Разбеков, туман солиқ инспекцияси бошлиғи М.Шукуруллаев, туман Ички ишлар бўлими вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси инспектори С.Паҳратдинов, туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Ж.Абдимуратовлар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Ўтказилган учрашув кечасига жами 130 нафар ёшлар қамраб олинди. Унда мазкур масала юзасидан ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларга тўлиқ жавоблар берилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар