Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг Қанликўлда нималар ўзгарди?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 20-21-январь кунлари Қорақалпоғистонга қилган ташрифи давомида Қонликўл туманидаги «Агросервис МТП» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишгани барчамизга маълум.

-Тўғрисини айтадиган бўлсам, олдинлари қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлари ва механизмлари очиқ далада ётадиган ушбу МЧЖ бугун меҳнат қизаётган масканга айланди,-дейди тумандаги «Дўстлик» фуқаролар йиғинида яшовчи нуроний Сарсенбай Ешмуратов. – 74 ёшни қарши олибманки, қисқа вақтда бунақа ўзгаришларга ҳеч қачон гувоҳ бўлмаганман.

Қонликўллик нуроний берган маълумотларга кўра, олдин Кисловодск услубида қурилиб, ташланди ҳолга келиб қолган ушбу гараж бугунги кунда тўлиқ таъмирланган ва ишчиларнинг ҳарқандай об-ҳаво шароитида ҳам иссиқ ўринларда ишлашлари учун, техникаларнинг ёпиқ ўринларда туришлари учун барча шароитлар яратилган.

Яна бир муҳим томони, МЧЖ ҳудудида олдинлари бўш турган қўшимча бино замонавий ҳолга келтирилиб, бу ерде 400 дан ортиқ парранда боқиш йўлга қўйилган ва улардан олинаётган тухум махсулотлари ишчилар учун озиқ-овқатлик маҳсулот сифатида фойдаланилмоқда. Жамият томонидан паррандалар сонини 5 мингга етказиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

МЧЖ атрофи ободонлаштирилиб, 4 гектарга яқин майдонга боғ яратиш ишлари бошлаб юборилган. Қолаверса, балиқ боқиш учун ҳам сунъий кўл қазиб қўйилган.

Маҳаллий аҳоли Президентимизнинг ушбу ташрифини қутлуғ қадам сифатида юксак қадрламоқда.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар