Шўманайда 3 та корхонага 1 млн 200 минг доллардан ортиқ кредит берилди

"Шўманай меридиан" корхонаси томонидан 2 гектар майдонга "Иссиқ хона" қуриш учун 550 минг доллар, "Досмурза шарва" фермер хўжалиги томонидан сутни қайта ишлаш цехи учун 552 минг доллар ва "Фатима Караматдинова" корхонаси томонидан сутни қайта ишлаш цехини ишга тушириш учун 122 минг доллар кредит ажратиш чоралари кўрилди, дея хабар бермоқда "Шоманай нури" нашри.

Икки корхона томонидан 10 минг товуқ фабрикаси ишга туширилиб, халқимизга арзон қуш гўшти ва туҳум маҳсулотлари билан таъминлаш амалга оширилади. Бўш турган олдинги пахта заводи ўрнида брензет ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар