Наврўз Хаиповнинг голи эвазига қозоқ клуби ютқазди

Кеча "Обод" янги мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказди. "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтган беллашувда рақиб Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби ўринбосарлар таркиби бўлди.

Айтиш керак, жамоа мураббийлар штаби ҳам мазкур баҳсда асосан ўринбосарлар таркибида тўп сураётган футболчиларнинг хизматидан фойдаланди. Қизиқарли кечган беллашув 1:0 ҳисобида "Обод"нинг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида тошкентликларнинг қорақалпоқ футболчиси Наврўз Ҳаипов томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

ОБОД - ҚАЙРАТ - 1:0 (1:0)
Гол:
Наврўз Ҳаипов.
"Обод": Азамат Аҳмедов, Аббос Исроилов, Ислом Исмоилов, Миршоҳид Олимов (Дилмурод Жўрабоев), Аббос Пўлатов (Фарҳод Маҳамаджонов), Шерзод Жалилов (Отабек Пардабоев), Ҳусанхон Ғаниев (Дониёр Ёқубжонов), Жаҳонгир Омонов (Даниэль Насриддинов), Идрис Бикмайкин (Шердор Тўхтасинов), Санжар Тўрақулов (Аббос Саидкаримов), Наврўз Ҳаипов (Исмоил Жасурхўжа).

Бўлимлар