Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири фуқароларни қабул қилди

Аҳолига қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, уларнинг муаммо ва таклифларини эшитиб уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳафтанинг ҳар жума куни “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиши белгиланиб, масъул ходимлар иштирокида алоҳида жадвал тасдиқланган ва ҳар ҳафтанинг жума куни фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг муаммо ва таклифларини эшитиб ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бу ҳақда тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлимибетакчи маслаҳатчиси И. Алдабергенов хабар берди.

Шунингдек, вазирлик томонидан Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятида соҳа йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлардан аҳолини хабардор қилиш ҳамда уларни қизиқтираётган савол ва таклифларига жавоб бериш мақсадида, телевиденияда “Халқ минбари” теле кўрсатуви ташкил этиб, унда фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқат амалга оширилмоқда.

Бундай тадбирларнинг тизимли равишда амалга оширилиши халқимизнинг давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатидан рози қилишга, уларнинг ичига кириб бориб ҳақиқий муаммо ва таклифларни билишга, келажакда ҳар бир давлат органининг ўз фаолиятини янада аниғироқ белгилаб олишига хизмат қилади.

Бўлимлар