Полат Мадреймов биринчи олган совғасини ҳеч қачон унутмаслигини айтди

Қорақалпоқ балетмейстери Полат Мадреймов "Қарақалпақ адебияти" газетасига берган интервюсида ўзининг биринчи олган совғасини ҳеч қачон унутмаслигини маълум қилди.

"Энг биринчи олган совғамни унутмайман. Мактабимиз эски, қишда синфхоналар совуқ бўларди. Ўқитувчимиз доска йўқлиги учун эшикка ёзарди. Шундай кунларнинг бирида этигим йиртилиб, сув кириб оёғимдан тушиб қолди. Дарс қолдирмаслик учун жума куни этиксиз, жундан ишланган пайпоғимни кийиб мактабга бордим. Устозим мени кўриб, йиғлаб юборди, аммо ҳеч нарса демади. Эртасига отанг Шамшетнинг дўстимиз, дея икки киши келиб, ботинка совға қилди. Этикни олиб, шундай бағримга босганимда, устозимнинг яна кўзидан тўкилаётган ёшни кўрдим", - дейди П.Мадреймов.

Полат Мадреймов Қаллибек Камалов билан бўлган ажойиб воқеа ҳақида сўзлаб берди >>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар