Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгесига 5 та депутат сайланди

Бўшаган ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайлови бўйича 2017 йил 26 февралда ўтказилган сайловнинг якунлари ҳақидаги округ сайлов комиссияларининг протоколларига асосланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган қуйидаги депутатлар рўйҳатга олинди.

Сариев Қаҳраман раметуллаевич - 1980 йили туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Нукус шаҳрида яшайди, 28-сонли "Бийбазар" сайлов округи.

Абдувалиев Абдурахман Абдулхаевич - 1956 йили туғилган, партиясиз, "Ўзавтойўл" давлат-актсионерлик компанияси бошлиғи, Тошкент шаҳрида яшайди, 34-сонли "Толқин" сайлов округи.

Ахмедхаджаев Азим Исраилович - 1979 йили туғилган, партиясиз, "Асака" актсионерлик-тижорат банки бошлиғи, Тошкент шаҳрида яшайди, 42-сонли "Тақиятас" сайлов округи.

Қурбаниязов Даутбай Қалбаевич - 1974 йили туғилган, Ўзбекистон "Адолат" СДП аъзоси, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги директори, Нукус шаҳрида яшайди, 44-сонли "Қанликўл" сайлов округи.

Утамбетов Узақберген Тилевимбетович - 1963 йили туғилган, Ўзбекистон ХДП аъзоси, Қораўзак ў\рмон хўжалиги бошлиғи, Қораўзак туманида яшайди, 48-сонли "Жингишке" сайлов округи

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайловини ўтказиш санаси маълум бўлди >>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар