Шўманайда Бахадир Янгибаев билан учрашувда 52 та битирувчи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирди

24 феврал куни Шўманой тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Ўтказилган учрашувда туман ҳокими Б.Янгибаев, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Шўманой туман Кенгаши раиси И.Алланиязов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги тижорат банклари, солиқ инспекцияси, бандликга кўмаклашиш маркази, ягона дарча маркази ва бир қатор ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида туман ҳокими Б.Янгибаев 2016-2017 ўқув йилида туман ҳокимлиги, туман Хотин-қизлар қўмитаси, ҳаракатнинг туман Кенгаши, солиқ инспекцияси ва туманимиздаги банк ходимлари билан биргаликда ҳар жума куни тадбиркорлик куни сифатида белгиланиб, касб-ҳунар коллеж битирувчилари ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида учрашувлар ташкил этилганлиги ва шу кунга қадар 52 нафар битирувчи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирганлигини такидлаб ўтди.

Учрашувга 151 нафар коллеж битирувчилари жалб қилиниб, банк филиаллари ва солиқ инспекцияси вакиллари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ёшларга ҳукуматимиз томонидан яратилган имтиёзлар ҳақида кенг турда тушинчалар берилди ва учрашув савол жавоблар билан давом эттирилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар