Ҳакимбой Ҳалимов Халқ қабулхонасига тушаётган аксарият мурожаатлар қайси соҳаларига тегишли эканини айтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Ҳакимбой Ҳалимов қабулхонага қайси йўналишларда кўпроқ мурожаатлар тушаётгани ҳақида "Гулайим" газетасига берган интервюсида маълум қилган.

"Бугун аҳолининг сиёсий саводхонлиги, ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бормоқда. Бунинг яққол тасдиғини Халқ қабулхоналарига қилинаётган фуқаролар мурожаатлардан ҳам билсак бўлади. Бинобарин, одамларнинг турмуш шароити яхшиланмоқда. Улар шахсий ҳаётда, қолаверса жойлардаги муаммо ва камчиликларга бефарқ бўлмай, ижобий ечим топиш йўлида ҳаракат қилмоқда.

Шу кунга қадар фуқароларимиздан 1000 дан зиёд мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти бандлик, уй-жой билан таъминлаш, коммунал тўловлар, тиббиёт ҳамда тадбиркорлик соҳаларига тегишли. Халқ қабулхонасига қилинган мурожаатларнинг ҳар бири қатиий назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилотларга жўнатилмоқда. Мурожаатлар мазмунига кўра 15 кундан 2 ой давомида кўриб чиқилмоқда. Ҳозирга қадар фуқароларимизнинг кўплаб мурожаатлари ижобий ечим топди", - дейди Ҳ.Ҳалимов.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар