Президент қарори: Мўйноқда “Туризм Маркази” фаолиятини йўлга қўйилиши кўзда тутилган

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 28 февраль куни “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2803-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур қарорга мувофиқ Мўйноқ туманидаги давлат мулки бўлган 12 та бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида салоҳиятли инвесторларга «ноль» харид қийматида ҳамда фойдаланилмаётган бошқа давлат объектлари “ноль” қийматда ижарага ҳам берилиши белгиланди.

Мўйноқда туризмни ривожлантириш йўналишларига асос солинди. Хусусан:
туман марказида «Мойнақ Cитй Cентер» савдо-туризм коплексини ташкил қилиниши ва бу лойиҳа бўйича “Меҳмонхона”, “Китоблар дунёси”, “Совғалар киоски”, “Фитнесс-маркази”, “Гўзаллик салони”, “Оптика”, “Интернет кафе” ташкил қилинади. Бундан ташқари, унда “Орол денгизи қирғоқлари бўйлаб квадрациклда учиш”, “Орол денгизи уникал минералларига тўйинган балчиқ (гряз) билан даволаш”, “Оролнинг сертузли даволаш ванналарини қабул қилиш” каби туристик хизматлар кўрсатувчи “Туризм Маркази” фаолиятини йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Президент қарори: Мўйноқда тадбиркорларга солиқлардан супер имтиёзлар берилади >>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар