Президент қарори: Орол денгизи ҳақида видеороликлар тайёрлаш учун “Моя Планета”, “National Geographic”, “Animal Planet”, “Viasat Explore” каби етакчи телеканаллар таклиф этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 28 февраль куни “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2803-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур қарорда Мўйноқ ва Орол денгизи тарихи, ҳудуднинг табиати, ҳайвонот олами ва туман аҳолисининг анъаналари, урф-одатлари, Бердах ва Ажинияз каби қорақалпоқ халқ шоирлари ва алломалари ҳақида ҳужжатли ва бадиий фильмлар ҳамда роликлар яратиш, уларни миллий телевидение орқали намойиш этиб бориш.

Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳудудига туристларни кенгроқ жалб қилиш имкониятлари, ҳудуднинг табиати, ҳайвонот олами ва туман аҳолисининг анъаналари, урф-одатлари ҳақида видеороликлар тайёрлаш учун “Моя Планета”, “National Geographic”, “Animal Planet”, “Viasat Explore” каби етакчи телеканалларни таклиф этиш.

Туристлар оқими камайган мавсумларда Республика миқёсида Олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва йирик ташкилотлар ходимларини ташкиллаштирилган ҳолда Мўйноқ тумани ҳудудига саёҳатларини амалга ошириш.

Мўйноқ тумани ҳудудини янада ободонлаштириш, кўп қаватли уйларнинг том, фасад қисмлари, подъезд ва йўлакларини таъмирлаш ва ўриндиқлар ўрнатиш, болалар майдончалари (ўйингоҳлари) ташкил қилиш ҳамда атрофини тартибга келтириш каби тадбирларни амалга ошириш ҳам мўлжалланган.

Президент қарори: “Орол денгизи балиқларидан 99 турдаги таомлар” номли Гастрономик фестивал ўтказилади

Президент қарори: Мўйноқда тадбиркорларга солиқлардан супер имтиёзлар берилади

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар