Тўрткўлда профилактика инспектори уй билан таъминланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг барча соҳалар ходимларига, айниқса профилактика инспекторларига муносиб турмуш шароитларини яратишга, айниқса уларни уй-жой билан таъминлашга қаратаётган эътибори ўз самарасини бермоқда. Бу борада Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бир қатор ижобий натижаларни кўриш мумкин.

-Оилада 6 нафар фарзанд тарбияланганмиз ва битта турор-жойга эҳтиёжимиз бор эди, деди Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш гуруҳи милиция таянч пункти профилактика инспектори, лейтенант Азизбек Омирбаев. – Ўзим 1991 йилда туғилганим ва юртимиз мустақиллиги билан тенгдош бўлганим сабабли истиқлол ғояси билан тарбияланганман ва шундай қудратли юрт фарзанди эканимдан ғурурланаман. Муҳтарам Президентимизнинг профилактика инспекторларига қаратаётган алоҳида эътибори туфайли ўзимга бириктирилган маъмурий ҳудудтан, яъни, Тўрткўл тумани «Уллибоғ» ОФЙ ҳудудидан 3 хонали хизмат уйини олиш бахтига эришдим. Бу эса бизларнинг куну-тун хизматда бўлишимизга, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқат қилишимизга мустаҳкам замин яратмоқда.

Дарҳақиқат, ёшларига ғамхўрлик кўрсатиш, профилактика инспекторларига алоҳида меҳр ва эътибор билан қараш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳарқандай жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда, қолаверса, профилактика инспекторларининг ўз хизмат вазифаларига ёндашувини тубдан ўзгартиришда муҳим омил бўлади.

Бўлимлар