Қорақалпоғистон Адлия вазири фермерлар билан мулоқот ўтказди

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг мажлислар залида Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида минтақаларда аграр соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, фермер хўжаликлари, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилашга оид масалалар юзасидан “Фермер хўжаликлари, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилашга оид масалалар” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Семинарни Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Ж.Садыков кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари, ҳусусан фермер хўжаликлари учун қулай ишбилармонлик шаройитлари яратилиб, бу борадаги ишлар кўлами кун сайин кенгайиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.
Ҳусусан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш ва янада яхшилашнинг афзаллиги, уларнинг фаолияти бўйича имтиёзли кредитлар ажратилиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспортини ташкил этишдаги аҳамиятига катта эътибор берилаётганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи А.Набираев сўзга чиқиб, фермер хўжалиги ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликка мувофиқ уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан ўзининг фикр мулоҳазаларини слайд шаклида айтиб ўтди ва тушунтиришлар берди.
Жумладан, сўнги йилларда давлатимиз томонидан фермерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганлигини, ҳар бир фаолият қонун ҳужжатлари асосида юритилиши белгиланганидек фермерлик фаолияти ҳам амалдаги Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Ижара тўғрисида”ги Қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида”ги, “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тўғрисида”ги ҳамда “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тўғрисида”ги Низомлар асосида тартибга солиниши, давлатимиз томонидан фермер хўжаликларининг ижобий фаолиятини бошқа хорижий давлатлардан фарқли равишда рағбатлантириш борасида
ҳам кўплаб имтиёзлар белгиланганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, А.Набираев ушбу рағбатлантиришлар асосан кредит мабалғларини ажратилиши, моддий-техника ресурслари, жумладан нефть ва минерал ўғит маҳсулотлари имтиёзли нарҳда фермернинг экин майдонларига етказиб берилиши ва ўтган 2016 йилда юқори ҳосилдорликка эришган фермерларнинг 7 тасига пахта экин майдонининг 5 фоиз ер майдони ажратилгани, навбатсиз енгил автомашиналар сотиб олиниши ҳамда бошқа турдаги имтиёзлар берилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.



Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамасидан бириктирилган бош вакил З. Зиёдуллаев сўзга чиқиб, ер оқилина фойдаланиш, пахта ва бўғдой маҳсулотларини етиштиришда ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

Шунингдек, шартномавий мажбуриятларни бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи А.Набираев сўз чиқиб, бугунги кунда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан пахта хом ашёсининг 99,5 фоизи ва бошоқли доннинг 83,6 фоизи фермер хўжаликларининг улушига тўғри келаётганлигини, улар фаолиятидаги муносабатларни тартибга солувчи, мустаҳкамловчи ҳамда келгуси муносабатлар учун кафолат вазифасини бажарувчи энг мақбул воситаларидан бири – шартнома асосида тарафлар ўзларининг хоҳиш истакларини, ҳуқуқларини ифода этадиган мажбуриятларни белгилаб олиши лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида шунингдек, фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишитириш ҳаракатларини ва дебитор-кредитор қарздорликларини камайтириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Фермерлар кенгаши бўлим бошлиғи Б.Шерматов, мева, узум, сабзавот, полиз ҳамда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини ташкил этиш масалалари юзасида “Ўзагроэкспорт” АЖ бош етакчи мутахассиси С.Маърупов, фермер хўжаликлари, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликларига кредитларни (шу жумладан имтиёзли) ажратиш тартиби юзасидан Республика Марказий Банк бошқарма бошлиғи Ғ.Жўраев, фермер хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш харажатларини ва дебитор-кредитор қарздорликларини камайтириш масалалари тўғрисида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи П.Сайфуддинов, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (ҳўл ва қайта ишланган) экспорт қилишда божхонани расмийлаштирувига оид масалалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бўлим бошлиғи Н.Назарбаевлар ҳам сўзга чиқиб ўз фикр ва мулоҳазалари билан йиғилиш қатнашчиларини таништириди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим прокурори Х.Қурбанбаев сўзга чиқиб, ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалалари юзасидан ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

Йиғилиш давомида семинар қатнашчилари жумладан, Шўмоной туманидаги “Хўсайдин дийўан”, Қўнғирот туманидаги “Ҳамза”, Тахтакўпир туманидаги “Омирзақ-Мухтар”, Чимбой туманидаги “Матчан-Сейтжан” фермер хўжалиги раҳбарлари ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Жумладан, Қўнғирот туманидаги “Ҳамза” фермер хўжалиги раҳбарининг таклиф ва мулоҳазалари назоратга олиниши белгилаб ўтилди.
Шу билан бирга, кўплаб фермер хўжалик раҳбарлари пахта хосилининг қиймати ўз вақтида тўланиши, юқори хосилдорликка эришган фермер хўжаликларига пахта экиладиган майдоннинг 5 фоизига бошқа экин экиш бўйича имтиёзни қўллашни, ўз комбайнларига эга фермер хўжаликларининг бошқа фермер хўжалигида кўрсатган хизматига пул маблағларини тўлаб бериш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техника воситаларини имтиёзли кредитлар ҳисобидан олиш юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш сўнгида адлия вазири Ж.Садыков сўзга чиқиб, семинар-йиғилиш жуда мазмунли бўлганлиги ҳақида тўҳталиб ўтди.

Шунингдек, бундай йиғилишлар бундан буён ҳам тўхтатилмаслиги ҳақида гапириб, йиғилиш иштирокчиларига яъни, кўп йиллардан буён қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда катта меҳнатлари учун бир қатор фермер хўжалик раҳбарларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланди ҳамда таклиф этилганларни ишларига мувафаққиятлар тилаб, йиғилиш якунида иштирокчиларга санаъткорлар томонидан тайёрланган концерт дастури билан тамомланди.

Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими етакчи маслаҳатчиси И Алдабергенов

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар