Кегайли тумани ҳокими Мурат Абдиров фермерларни танқид қилди

Кегайли туманининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг аҳамиятли йўналишлари бўйича туман ҳокими М.Абдиров ўз ҳисоботида қишлоқ-хўжалиги соҳасидаги камчиликларни ҳам айтиб ўтди.

"Қишлоқ-хўжалиги соҳасида бир қанча камчиликлар ўрин олмоқда. Пахта ва ғалла етиштиришда ҳосилдорлик қуйи даражада бўлиб, натижада фермер-хўжаликлари йилдан-йилни қарздорлик билан якунлашмоқда. Масалан, туман фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи корхоналар олдидаги қарзи юқори бўлиб, уларнинг фақатгина ёқилғи бўйича 1 млрд 22,6 млн сўм, менирал ўғутлар бўйича 1 млрд 536,7 млн.сўм "Агротехсервис" МЧЖ олдидаги қарзи 12,7 млн. сўмни ташкил этади.

2016 йилда янгидан очилган мева полиз маҳсулотлари етиштиришга мутахассислаштирилган фермер-хўжаликлари томонидан маҳсулотларни экишнинг агротехник чоралари вақтида эътиборга қаратилмаган, шунингдек, экспортга мос маҳсулотни етиштириш, экспортга ва қайта ишловчи корхоналар билан шартнома тузиш ишларига эътибор берилмай келмоқда", - дейди М.Абдиров.

Бўлимлар