Мўйноқда аёллар байрами нишонланди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Мўйноқ тумани Кенгашининг ташаббуси билан жорий йилнинг 6 март куни Мўйноқ саноат транспорт касб-ҳунар колледжида 8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Онажон мўтабар” лойиҳаси доирасида байрам кечаси ташкил этилди.

Ўтказилган байрамда туман ҳокими Қ.Утениязов, Хотин-қизлар қўмитаси раиси К.Насирова ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Мўйноқ тумани Кенгаши раиси С.Иниятов сўзга чиқиб, байрам кечасига йигъилган нуроний онахонлар ва опа-сингилларимизни 8-март “Ҳалқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан табриклаб, уларга ташкилотчилар томонидан тайинланган байрам совғаларини топширди.

Бўлимлар