Нукусда 12 кг гўштни, Тахиатошда 9 млн сўмни ўғирлаган фуқаролар ушланди

Нукус шаҳри Кўк-узак кучасида яшовчи, А.Мухаматдин, 2017 йил 10 февраль куни соат тахминан 13:30 лар чамасида Нукус шаҳрида яшовчи, якка тадбиркор О.Акмаралнинг Нукус шаҳри марказий деҳқон бозорида жойлашган озиқ-овқат дуконидан 12 кг. товуқ гўштларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 2-отряд командирининг ШТБИБ ўринбосари сержант Ж.Оразшаев хабар бермоқда.

Олиб борилган суриштурув ишлари натижасида кўп ўтмай А.Мухаматдин ППХ батальони ходимлари сафдорлар И.Жақсымуратов, Р.Осербаев ва Х.Салиевлар томонидан ушланиб, Өзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, Тахиатош шаҳри 33-кварталда яшовчи, Г.Зульфия, 2017 йил 14 февраль куни соат тахминан 11:30 лар чамасида Нукус шаҳрида яшовчи, якка тадбиркор Т.Айнуранинг Нукус шаҳри Х.Туримбетов кўчаси бўйида жойлашган дўконидан сумкасини ва сумкаси ичида бўлган 9.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Лекин кўп ўтмай суриштурув ишлари натижасида Г.Зульфия ППХ батальони ходимлари катта сержантлар А.Жанназаров ва Қ.Омаровлар томонидан ушланиб, Өзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Бўлимлар