Нукусда автобус ва йўналишли таксилар учун жетонлар сотилмоқда

1 мартдан бошлаб Нукус шаҳрида автобус ва йўналишли таксилар учун жетонлар чиқарилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Жетонлар кутилганидек биринчи эмас, балки учинчи мартдан бошлаб чиқарилди.

Нукус шаҳри Деҳқон бозори автотураргоҳида жетонлар сотуви йўлга қўйилган. Ҳар бир йўловчи пластик карта орқали 20 та жетон олиши мумкин. Бир жетон йўл ҳақи 800 сўм миқдорида сотилмоқда.

Йўналишли таксилар учун чиқарилган жетонлар кулранг рангда бўлиб, унинг олд томонида Дамас автомобилининг, орқа тарафида эса Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейининг расми акс эттирилган.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/12d0be996eb0509d21871278a3ba8483.jpg

Бўлимлар