Қутуриш касаллигига дучор бўлмаслик учун нима қилиш керак?

Маълумки, об-ҳавонинг исиши билан одамлар ва хайвонлар орасидаги ҳар хил юқумли касалликларнинг тарқалиши янада ортади. Ушбу касалликлар орасида энг хавфлиси бу қутуриш касаллигидир. Бу касллик марказий асаб тизимини оғир шикастлантиради. Бунда қўзғалиш аломатлари ва кейинчалик фалажлик кузатилиб, охири ўлим билан тугайди.

Маълумки қутуриш билан асосан одамлар, барча сут эмизувчи ва иссиққонли хайвонлар касалланади. Табиатда касаллик вирусининг асосий манбаи итлар, бўри, тулки, чиябўрилар хисобланади. Лекин барча иссиққонли хайвонлар каби сигир, от, қўй, эчки чўчқа, мушук, кемирувчилар ҳам одамга ва бошқа хайвонларга касалликни юқтириши мумкин. Бу касаллик одамни қутирган хайвон тишлаганда, унинг сўлаги терининг тирналган, кесилган жойларига, шунингдек, кўз, бурун, шиллиқ пардаларига тушганда ёки одам тасодифан қутирган хайвоннинг терисини шилиганда унинг мия ва сўлаги билан қўли ифлосланганда, сўллак теккан жисмларга суйкалганда хам юқиши мумкин.          

Одамни хайвонлар, айниқса итлар тишлаганда қутуриш касаллигига дучор бўлмаслик учун нима қилиш керак? Энг аввало хайвон тишлаган жойни совунлаб ювиб, йод эритмасини суртиш ва вақтни бой бермай шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар бемор ўз вақтида эмланса бу касалликдан сақланиб қолиши мумкин. Лекин кўпчилик одамлар бундай холатга бефарқ қараб, касалликни ўтказиб юборадилар. Натижада кўнгилсиз холатлар юзага келади.          

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 8 июлдаги «Қаровсиз қолдирилган хайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 202 сонли Қарори талабларининг ижросини таъминлаш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ДСЭНМ, Ветеринария ва бошқа мутасадди хизмат идоралари билан хамкорликда бир қатор ташкилий амалий чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилиб келинмоқда.

Касалликнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар идоралари томонидан, ит ва мушук сақлаш тартиб қоидаларини бузган шахсларга, эгаси маълум итлар томонидан жабрланиб, антирабик ёрдамга мурожаат қилган шахслар юзасидан соғлиқни сақлаш муассасаларининг юборган маълумотлари асосида ит эгаларига  белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилмоқда.          

Республикамиз худудида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ДСЭНМ, Ветеринария ва бошқа мутасадди хизмат идоралари ходимлари билан хамкорликда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

ҚР ИИВ ППХваЖТСБ Карантин взводи командири сержант, Д.Халилаев

Бўлимлар