"Локомотив" қорақалпоғистонлик футболчисини таништирди (фото)

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби янги мавсум олдидан таркибга 7 нафар янги футболчини қўшиб олди. Кеча “Локомотив” стадиони матбуот анжуманлари залида янги футболчиларнинг таништирув маросими ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таништирув маросимида “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бош мураббийи Андрей Микляев, жамоа мураббийи Мирко Йеличич, шунингдек янги мавсум олдидан жамоамиз сафига келиб қўшилган футболчилар – Саламат Қутибоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов, Жалолиддин Машарипов, Мурод Бобожонов, Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

"Темирйўлчилар"нинг қорақалпоғистонлик футболчиси Саламат Қутибаев жамоанинг "8" рақамли футболкасини олди.

uff_7145

uff_7176

uff_7179

Бўлимлар