Полат Мадреймов дўстлари уни нега "Полат-ғишт" дейишига ойдинлик киритди

Қорақалпоқ балетмейстери Полат Мадреймов "Қарақалпақ адебияти" газетасига берган интервюсида дўстлари уни нега "Полат-ғишт" дейишига ойдинлик киритди.

"Урушдан сўнг, уйларга сим тортиб, радио ўрнатилди. У қулоқнинг "чангини қоқадиган" восита эди. Бир куни ундан Хўжайли туманининг Тақиятош деган жойида икки йиллик қурилиш училишчеси очилганлигини бобом Ғайбулла эшитиб, текин овқат, бепул турар жой берар экан, яна менга уй солиб берарсан, дея ҳужжатларимни олиб бориб топширди.

Ётоқхонада бир хонага етти бола жойлашдик. Биринчи куним иккита ғишт келтириб, хонадошларимга "мен келгунча бунга тегманглар", дея қаттиқ тайинлаб ўқишга кетдим. Келсам ҳаммаси ҳайрон, ғиштга бир, менга бир қарайди. Шимимга ғиштни ўраб, ёстиқ қилиб ётсам, ҳаммаси кулиб юборди. Уларни ғиштларни ёстиқ қилади, деб ўйлашган экан. Училишчени икки йилда битириб ғишт устаси деган номга эга бўлдим".

Бўлимлар