Қорақалпоғистонда талон-тарож қилинган 6,5 миллион сўмлик моддий-товар бойликлар мулк эгаларига қайтарилди

2017 йил 9 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган хўжалик объектларини ҳамда фуқаролар хонадонларини қўриқловга олиш мақсадида, шаҳар ва туманлар ҳудудида “Соқчи” тадбирини ўтказиш тўғрисида»ги 18-сонли фармойишига асос, тадбир бошидан шаҳар ва туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган тадбиркорлик ва бошқада ҳар ҳил турдаги объектларда ва кўп қаватли аҳоли турар-жойларда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик жиноятларнинг олдини олиш мақсадида техник қўриқлаш пунктлари қўриқловига топшириш афзалликлари тўғрисида амалга оширилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Бу ҳақда ҚР ИИВ хузуридаги Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор Т.Бердахов хабар берди.

Олиб борилган ишлар натижасида, қўриқлаш хизматига 17 та объект ва 10 та фуқаро хонодонлари қўриқга олинди ҳамда халқ хужалиги объектларида 62 та майда талон тарожликлар содир этилиши ҳолатлари аниқланиб, 6 миллион 443 мингн 850 сумлик моддий-товар бойликлар мулк эгаларига қайтарилди ва майда ўғирликларни содир этган шахсларга маъмурий тартибда жами 3 миллион 559 минг 657 сумдан ортиқ жарималар солинди.

Бўлимлар