"ЭКОСАН" Хўжайлидаги мурувват уйига 120 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатди


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 26 декабрьдаги 01-08/7-12/785 сонли баёнига асосан, “ЭКОСАН” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон ҳудудий ташкилоти томонидан 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Хўжайли тумани ҳудудидаги Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Хўжайли “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйининг моддий техник базасини мустахкамлаш, “Мурувват” уйидаги Давлат тасарруфига олинган 235 ногирон аёлларнинг яшаш шароийтини яхшилаш учун жами 119,9 млн сўмлик 705 комплект чойшаблар, 235 дона матрац, 235 дона одеяло ва 235 дона покрывало ёрдам сифатида топширилди. Бу ҳақда хабар бермоқда.

Ушбу юмшоқ инвентарларни топшириш маросимига Хўжайли тумани ҳокимининг ўринбосари, ҳотин-қизлар кўмитаси раиси Клара Файзуллаева, “ЭКОСАН” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон ҳудудий ташкилоти директори Нурлыбек Мырзамуратов ва “Мурувват” уйи директори Лидия Ким қатнашди.

Бундан ташқари 2015 - “Кексаларни эъзозлаш йили” Далат Дастурининг 21, 33 бандларига асосан ижтиймоий буюртма бўийча “Мурувват уйиида яшаётган кексаларга кўрсатилаётган хизмат даражасини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Хўжайли “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйига жами 14,2 млн сўмга сув иситгич коллектори (4,4 млн сўм), 5 дона тикиш машиналари (7,1 сўм) ва 2 дона ногиронлар аравачаси билан гигиеник қўлланмалар (2,6 млн сўм) олиб берилди.

Бўлимлар