Мўйноқда 50 минг Қозоғистон тенгесини 1 миллион 75 минг сўмга сотаётган фуқаро ушланди

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Мўйноқ ва Қўнғирот тумани бўлимлари ходимлари томонидан биргаликда ўтказган чоралари натижасида фуқаро Наргиза Ибраймова фуқаро Э.Избановга 1 Қозоғистон тенгасини 21 сўм 50 тийиндан ҳисоблаб, жами 50 минг Қозоғистон тенгасини 1 миллион 75 минг сўмга сотганлиги, аниқланиб, валюта савдоси билан шуғулланувчидан юқоридаги суммадаги хориж валютаси далилий ашё сифатида олинди, дея хабар бермоқда "Арал балиқшиси" газетаси.

Мазкур иш Шўманай тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан кўриб чиқилиб, Н.Ибрайимовага энг кам иш ҳақининг 1 ҳиссаси миқдорида жарима солинди ва далилий ашё сифатида олинган 50 минг Қозоғистон тенгеси давлат фойдасига ўтказилди.

Бўлимлар