Нукусда "Камолот" ЁИҲ ҳодимлари учун Ҳаракатлар стратегияси бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёэвнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонига асосан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устивор вазифаларни ўрганиш ва уни самарали ижросини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида жойлашган «Ёшлар маркази»да Ҳаракатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат Дастури» ва «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш масаласи» мавзусида ўқув машғулоти амалга оширилди.

 

Ислам Узакбергенов

Бўлимлар