Нукус туманида 2017 йилнинг дастлабки 50 кунида қандай жиноятлар содир этилгани маълум бўлди


Бугунги кунда Нукус тумани ҳудудида жами 50 минг 33 фуқаро истиқомат қилмоқда. Шундан 18 ёшгача бўлган ёш ўсмирлар сони 16 минг 949, 18-30 ёш орасидаги фуқаролар сони эса 12 минг 386 ни ташкил этади, дея хабар бермоқда "Ақаманғит тани" нашри.

Туман ҳудудида 2017 йил 1 ой 20 куни давомида 9 жиноят яъни ўзганининг мулкини яширин тарзда талон-тарож қилиш, ноқонуний тарзда ов қуролларини сақлаш, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, алдаш йўли билан ўзгаларнинг мулкига эгалик қилиш, босқинчилик каби жиноятлар юз берган.
 

Бўлимлар