Амударёликлар Олий Мажлис депутатидан кредит олиш ва йўлнинг таъмирланиши учун ёрдам сўрашди

Жорий йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилиш, улар билан дилдан суҳбат қуриш, муаммоларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов Амударё туманининг аҳолиси билан учрашди, дея хабар бермоқда amunews.uz

Учрашувларда ҳам асосан тумандаги "Хитой” ОФЙ, "Буз-ёп” ОФЙ ва "Тор-ёп” овул фуқаролар йиғини ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш, ўрганиш мақсадида ҳар бир хонадонда истиқомат қиладиган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

 

Шу боис тумандаги овул фуқаролари йиғини аҳолиси ўз муаммолари билан ўртоқлашди. Бугунги кунда тумандаги "Хитой” овул фуқаролар йиғинида жами аҳоли сони 3356 нафарни ташкил этадиган бўлса, ундаги хўжаликлар сони 598 тани ва 659 та оила бўлса истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу овул фуқаролар йиғинидаги 20 та оилаларга кириб ушбу ҳудудта бугунги кунда олиб борилаётган ишлар тўғрисида аҳолини ташвишга солаётган муаммолар, камчиликлар ва таклифлар билан яқиндан танишиб чиқди.

Ушбу ҳудудта яшовчи фуқаро Т.Бозорбаев билан учрашганимизда ҳудуд марказидан суюлтирилган газ балонларни тўлдирилган газ балонларга алмаштириш учун "Марказий шахобчасидан” филиалининг шахобчасини очиш таклифини билдиришди. Қолаверса, ҳудудга пайавзал тузатиш устохонаси кераклигини айтиб ўтди. Бундан ташқари туманда истиқомат қиладиган фуқаро Т.Ўразимбетов ҳам 1967 йилда қурилган трансформатор эскирганлиги, Хоразм фидрдан намунани ажратиш кераклиги тўғрисидаги муаммосини айтди. Қолаверса туман аҳолиси ҳудудга кўмир шахобчасини очиш масаласида ёрдам беришини, аптека, ҳаммом, гўзаллик салони, сартарошхона ҳамда тунги ёритқичлар ўрнатиш кераклиги бўйича ўз таклифларини билдириб ўтишди.

Тумандаги "Буз-ёп” овул фуқаролар йиғинида ҳам 14 та оиланинг ҳар бир хонадонига кириб, уларни қийнаётган муаммолари билан ўртоқлашди. Ушбу ҳудуд фуқароси К.Юсупова чорвачилик бўйича кредит олишга ёрдам сўраб, ушбу масаланинг ечимини 3 кун ичида ҳал қилиш бўйича чора кўрилишини таъкидлаб ўтди. Фуқаро Ш.Шамуратов эса ҳудудга 8 км йўлнинг таъмир-талаб эканлигини айтиб, ушбу масалада ёрдам сўради.

Шунинг учун ҳам юқоридаги учрашувлар жараёнида кўпроқ аҳолининг коммунал, транспорт ва савдо хизмати, йўлларнинг ҳолати, энергия таъминоти ва ижтимоий соҳалар бўйича ўз муаммолари билан мурожаат қилишди. Бу бўйича Олий Мажлис депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов ўз таклифларини билдириб, ечимини кўтаётган мурожаатларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Бўлимлар