Нукусда маст фуқаро бир кишининг ўлимига сабаб бўлди

Нукус шаҳрида 1978 йилда тугъилган фуқаро А. маст ҳолда Э.Алакўз кўчасида, ўзаро жанжал оқибатида 1963 йилда тугъилган фуқаронинг юз қисмига уриб, тан жароҳати этказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу эрда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзгъатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Агарда фуқаро спиртли ичимлик ичиб маст бўлмаганида, мазкур жиноят содир этилмаган бўларди.

Бўлимлар