Қорақалпоғистонда 2 ойда 518 фуқарога чет элга чиқиш рухсат ёзуви расмийлаштирилиб берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 16 апрель кунги 178 Қарори талабларининг бажарилиши бўйича 2017 йилнинг 2 ойи давомида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги булмаган шахслардан доимий яшашга қолиш тўғрисида топширган - 36 та аризалар асосида шаҳар ва туман ХЧК ва ФРБ хизматлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР ИИВ ХЧК ва ФРБ бошлиғи Б.Утепов хабар бермоқда.

Мехмонхоналардан вақтинча руйхатдан ўтган МДХ ва чет эл фуқаролари 160та, вақтинча ИИБ кайддан ўтган хорижий фуқаролар 1483 таси хисобга олинди.

Жорий йилнинг 2 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш масалалари бўйича 17 та йиғма иш жилдлари кўрилиб чиқилди, 2016 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан - 28 та фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича маҳсус комиссияда 8 та Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш бўйича хужжатлари кўриб чиқилмоқда. 10 та фуқароларга фуқаролиги эмаслиги тўғрисида 3 шакл маълумотнома берилди. Ўзбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлигининг хориждаги элчихоналаридан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш бўйича келган 459 та йиғма иш жилдилари ўрнатилган тартибда курилиб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиш буйича 2017 йилнинг 2 ойи мобайнида жами 518 нафар фуқароларга ХЧК ва ФРБ томонидан чет элга чиқиш рухсат ёзуви (стикер)лар расмийлаштирилиб берилди. Шулардан хизмат юзасидан 46, сайёх сифатида 472 нафар, чет элдан хусусий таклиф килиш буйича 30 та нафар фуқаро мурожаат килди.

Бўлимлар