Муратбай Жуманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди

Муратбай Арепбаевич Жуманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, бундан буён М.А.Жуманов ушбу комплексга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши расмий сайти хабар бермоқда.

М.А.Жуманов аввал Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори лавозимида ишлаб келган. Қорақалпоқ давлат университетининг стажёр ўқитувчиси, ассистент ўқитувчиси сифатида иш бошлаган М.А.Жуманов бугунги кунгача мазкур олийгоҳда декан ўринбосари, кафедра мудири, факультет декани, университет ректори лавозимларида фаолият юритиб келган.

М.А.Жуманов 1970 йилда туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси. 4 нафар фарзанднинг отаси. 

Бўлимлар