Тахтакўпирда ҳоким, Сенатор, прокурор ва актёрлар спортчиларга Президент совғасини топширишди

17 март куни Тахтакўпир тумани Болалар ўсмирлар спорт мактабида тумандаги мактаб ва коллежларнинг спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчи қизларига “Президент совғалари” – спорт кийимлари топширилди.

Тадбирга туман ҳокими О.Шаназаров, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ талим вазири Қ.Бектурдиэв, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Сенатор А.Алиярова, туман прокурори Қ.Бекмуратов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Т.Эшбеков, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқий театри ижодкори У.Шодмоновлар қатнашди.

"Президентимиз томонидан қаратилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик биз, ёшларни пухта таълим олишга ундайди, спортга бўлган қизиқиш ва интилишимизни янада оширади" – дейди 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Эркеназ Аяпова.

Бўлимлар