Кегайлида қўғирчоқ театри очилди

Яқинда Кегайли туманидаги маданият ва аҳолининг дам олиш марказига қарашли Халқабад маданият ва аҳолининг дам олиш марказида фаолият юритувчи ижодкорларнинг ташаббуси билан қўғирчоқ театри ташкиллаштирилди. Бу ҳақда "Кегейли турмиси" хабар бермоқда.

Бугунги кунда янгидан иш бошлаган театрнинг бош режиссёри А.Успанов томонидан болажонларнинг севимли эртагига айланган "Айёр тулки" эртаги саҳналаштирилмоқда.

Эртакдаги бош қаҳрамонлар образини Т.Мамбетов, А.Сатуллаева, В.Байжигитовалар ижро этишди.
 

Бўлимлар