Қорақалпоғистонда ўзбошимчалик билан қуриб олинган 21 та расталар олиб ташланди

Қорақалпоғистон Республикасида байрам тадбирлари ўтказилишига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Шукурилло Аюбовнинг хабар беришича,  Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан
17 та дехкон бозорлар ва савдо комплексларида ўтказилган ўрганишлар ва тадбирлар давомида бозорлар 9 дона ёнғин ўчириш қалқончаси, 61 дона ёнғин ўчиргичлар билан таъминланди, 81 та дўкон ва 7 та омборхонадаги вақтинчалик электр сим ва кабеллари қоидасига муфовиқлаштирилди, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган 21 та расталар олиб ташланди, 1 та сув ховузининг таъмирланишига эришилди.

Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин содир бўлганда уни зудлик билан беталофат бартараф этиш мақсадида бозорларда 17 маротаба ёнғин-тактик машғулотлар ўтказилди. 17 маротаба 214 нафар бозор ишчилари ва тадбиркорлар иштирокида учрашувлар ўтказилиб, ёнғинни олдини олиш бўйича йўрикномалар берилди.

Республика худудида жойлашган 533 та умумтаълим мактаблари, 1 та мехрибонлик уйи ва 3 та махсус мактаб интернатлар, 89 та коллежлар, 10 та академик лицей ва 6 та олийгохлар тўлиқ текшириб, далолатнома билан расмийлаштирилди. Масканларнинг ёнғинга қарши ҳолатини ўрганиш даврида масъул, навбатчи ва ишчи-хизматчилар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича йуриқномалар ўтказилиб, улар билан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнин олдини олиш ва одамларни зудлик билан қуткариш буйича 183 маротаба амалий машғулотлар ўтказилди.

Булардан ташкари Республика худудида жойлашган бугунги кунда харакатда бўлган 71 та автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчалари, 42 та автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шахобчалари ва 19 та автомобилларга газ тарқатиш компрессор станцияларининг бугунги кундаги ёнғинга қарши холати ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан раҳбарларига 521 та тавсиялар берилиб, ижроси назоратга олинди. Ишчи-ходимлари ўртасида газ ва ёнилғи тўлдириш учун келган автотранспорт воситаларини меъёридан ортиқ тўлдиришга йўл қўймаслик ҳамда суюлтирилган газларни ташиш ва шахобча сиғимларига қуйиш ишларини куннинг иссиқ вақтларида амалга оширмаслик юзасидан суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди.

Наврўз» умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқада хар қандай фавқулодда ходисалар йўл қўйилмаслик бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниб, амалга оширилиши назоратга олинди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/6312fdc5bba3862240aad59c279929a4.JPG

http://kruz.uz/files/uploads/photos/b9f1f614031ba06dfd120ff273426031.JPG

http://kruz.uz/files/uploads/photos/b35cc9b78c72b2911f121292a0c6e879.JPG

Бўлимлар