Қонликўлда 168 та хонодонда муаммолар борлиги аниқланди

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши томонидан “Бескўпир” овул фуқаролар йиғинида ташкил қилинган бошланғич партия ташкилотида “Халқ билан мулоқот қилиш – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати.

Партиянинг туман кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, тегишли соҳа вакиллари иштирок этган тадбирда асосан партиянинг ғоявий дастурларини тарғибот-ташвиқот қилиш, халқнинг ичига кириб, улар билан суҳбат қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, бу борада партия билан депутатлик гуруҳи вакилларининг фаолиятини янада жонлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Жойларда аҳолининг муаммоларини ўрганишда ушбу фуқаролар йиғинида тузилган ишчи гуруҳи вакиллари билан биргаликда шу кунга қадар 789 та хонодоннинг барчаси ўрганиб чиқилган бўлса, шундан 168 та хонодонда муаммолар борлиги аниқланди. Ушбу муаммоли масалаларни ечимини топиш ва бартараф этишда тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномалар юборилиб, жойларда ҳал қилинмоқда.

Қолаверса туман аҳолисининг тинчлигини таъминлаш йўлида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла посбонлари ва профилактика инспекторлари билан ҳар пайшанба профилактика кунида аҳоли билан учрашувлар ташкил этиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда, - дейди Қонликўл тумани “Бескўпир”ОФЙ профилактика инспектори А.Айтимбетов. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўз маърузасида “Халқ давлат идораларига эмас,  давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эди. Шу тамойил асосида иш олиб борилса олдимизга қўйган мақсадга албатта эришамиз.

Бўлимлар