Элликқалъада 15 дан ортиқ янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилади

Элликқалъа тумани ҳокимлигининг «Наврўз айёми» муносабати билан туманимиз халқига байрам табриги, ҳокимият расмий сайтида эълон қилинди.

Элликқалъа туманида бу йил Наврўз байрами арафасида 15 дан ортиқ янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилади ва 35 та янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йилда туманда янгидан қурилиши бошланган 152 та наъмунавий типдаги уй-жойлар ҳамда 80 дан ортиқ турли савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, маданият ва таълим муассасалари фойдаланишга топширилиши, йўл қурилишлари ва аҳолига тоза ичимлик суви тармоқлари тортиш ишларининг олиб борилиши туманимиз аҳолиси яшаш шароитининг янада яхшиланишига хизмат қилади.

Бўлимлар