“Ички ишлар органларининг намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичидан фотомақола

Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маҳалла идораси ва милиция таянч пункти инфратузилмаси замон талаблари асосида бунёд этилмоқда. Бу ерда профилактика инспектори, маҳалла оқсоқоли, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, хотин-қизлар кенгаши, яраштириш комиссияси ва посбонларнинг бир жойда, замонавий жиҳозлар ва зарур алоқа воситалари билан таъминланган биноларда фаолият юритаётгани боис учраётган муаммолар тезкорлик билан ҳал этилмоқда.

Бу борада ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ички ишлар органларининг намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танлови соҳадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Айни вақтда Тошкент шахридаги муҳташам “Туркистон” саройида мазкур кўрик танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичи бўлиб ўтмоқда. “Ички ишлар органларининг намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикасидан саралаш босқичи ғолиби сифатида туманимиздаги “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғинидаги 196-сон милиция таянч пункти фаол иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган йили ўтказилган кўрик-танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида туманимиздаги “Қилчиноқ” овул фуқаролар йиғинида жойлашган 199-сонли милиция таянч пункти фахрли I–ўринни эгаллаб, “Матиз” автомобили билан тақдирланган эди. Бу йилги кўрик-танлов натижалари ва тўлиқ тафсилотлари билан кейинги мақолаларда таништириб борамиз.

“Ички ишлар органларининг намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичидан фотомақола“Ички ишлар органларининг намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичидан фотомақола“Ички ишлар органларининг намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичидан фотомақола“Ички ишлар органларининг намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичидан фотомақола“Ички ишлар органларининг намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичидан фотомақола
“Ички ишлар органларининг намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичидан фотомақола“Ички ишлар органларининг намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичидан фотомақола

Манба: Ellikqala.uz

Бўлимлар