НМПИ талабалари «Мунозара» танлови ғолиби бўлди

«Мунозара»нинг ҳар бир баҳсини ва натижаларини кутадиган талабалар сони куннан кунга ортиб бормоқда. Шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бу беллашув жадал суратда ривожланмоқда. Мазкур беллашувнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ташкиллаштирилди ва унда бу босқич ғолиблари аниқланди.

Унга кўра Нукус давлат педагогика институти жамоаси биринчи, Қорақалпоқ давлат университети иккинчи ва Ташкент педиятрия тиббиёт институти Нукус филиали учинчи ўринни эгалладилар.

Фаол ва ғолиб жамоаларга дипломлар ва эсдалик совғалари топширилиб, биринчи учликдаги жамоалар келгуси босқичга ёлланмани қўлга киритдилар.

Бўлимлар