Элликқалъада ҳоким профилактика кунида бир қатор масалаларни танқидий таҳлил қилди

Жорий йил 9 феврал куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилишда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ҳафтанинг пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилинган эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳалла раислари, маънавият-маърифат маркази, имом-хатиблар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда аҳоли орасида жиноятчилик ва ҳуқубузарликни олдини олиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Ellikqala.uz хабар беришича, шу муносабат билан Элликқалъа овул фуқаролар йиғинидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Н.Худайбергенов, туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси О.Абдуллаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қ.Камалов, жамоатчилик ташкилотлари раислари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, посбонлари, участка нозирлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, таълим муассасалари ҳамда тегишли ташкилотлар рахбарлари иштирок этди.

Йиғилишда, жиноятларни фош этишда тергов ва айблаш билан чекланмай, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларни ўрганиш, профилактика мақсадида ҳар бир жиноят тафсилотларини ички ишлар органлари раҳбарлари, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари иштирокида чуқур таҳлил қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек йиғилишда ўқувчилар давомати, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка мойил бўлган вояга етмаганлар, хотин-қизлар ўртасидаги содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва ўз жонига қасд қилиш каби ўта жиддий масалага панжа орасидан қараётган раҳбарларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари, эрта никоҳ масалаларига таълим тизимининг айнан ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими боскичида алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда шу ва бошқа масалалар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни муносабати билан ўтказилган йиғилиш тафсилотлари

Бўлимлар