5 майда Махсет Ўтемуратов концерт бериши ҳақидаги маълумот рад этилди

Олдинроқ сайтимиз орқали жорий йилнинг 5 май куни Нукус шаҳридаги Амфитеатрда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов концерт дастурини тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ мазкур хабар ўз тасдиғини топмади. Махсет Ўтемуратовнинг режаларига бу йил концерт бериш киритилмаган экан.

Juldizlar.uz сайти муҳаррири Икрам Абдикаликов 5 майда концерт бўлишини, бироқ айнан ким концерт бериши ҳақида маълумот бермади. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Бўлимлар