Қорақалпоғистонда хорижга кетган 68 та ўқувчиларни ўқишга қайтариш масаласи кўриб чиқилди

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мажлислар залида Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев раҳбарлигида мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Шукрулло Аябов журналист Фурқат Юсуповга маълум қилди.

Мажлисда қўйидаги масалалар кўрилди:

- Шаҳар ва туман ҳокимияти ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия томонидан 2016 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар;

- Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидаги ўқувчиларнинг давомати ҳамда 2016-2017 ўқув йилида чет давлатларга чиқиб кетган ўқувчиларни ўқишга қайтариш масалалари ҳақида.

Мажлисга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия аъзолари, Республика прокурори ўринбосари Е.Т.Каипбергенов, туман, шаҳар ИИБ Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи инспекторлари ҳамда вояга етмаганлар билан ишлашга манфаатдор бўлган ташкилот ва муассаса вакиллари иштирок этди.

Мажлис давомида ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар кенг тарзда муҳокама қилинди. Барча шаҳар ва туман ИИБ ходимлари томонидан 2016 йил давомида таълим муассасаларида, маҳаллаларда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида 5712 марта учрашув кечалари, давра суҳбатлари ўтказилганлиги таъкидлаб ўтилди хамда келгусида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, мажлисда Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидаги ўқувчиларнинг давомати ҳамда жорий йилнинг март ойига чет давлатларга чиқиб кетган 68 нафар ўқувчиларни ўқишга қайтариш масалалари ҳақида айтиб ўтилди. Айниқса, Тўрткул туманида чет давлатларга чиқиб кетган ўқувчи ёшларнинг кўплаб учраётганлиги ҳамда ўқувчиларнинг дарслардаги давомати ачинарли ҳолда эканлиги қаттиқ танқидга олинди ва ушбу ўқувчиларни ўқиш ҳамда яшаш жойларига зудлик билан қайтариш чораларини кўриш бўйича тегишли муассасаларга вазифалар белгилаб берилди.

Мажлисда шаҳар ва туман ҳокимияти хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси маъсул котиблари ўртасида «Йилнинг энг яхши маъсул котиби» танлови ўтказилганлигини ҳамда ушбу танловда Шуманой тумани ҳокимияти ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси маъсул котиби А.Алланиязов ғолиб деб топилиб, унга фахрий ёрлиқ топширилди.

Мажлис сўнгида кун тартибидаги масалалар бўйича қарор қабул қилинди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/dfb94a75b018b9819a82d3e828cf3a26.jpg

http://kruz.uz/files/uploads/photos/6b6c40e81bd7f3f7c56db1c1131055c9.jpg

 

Бўлимлар