Рустам Жангабаев ҳақида 7 факт


Қорақалпоғистон оғир атлетика мактаби тарбияланувчиси Рустам Жангабаев ҳақидаги 5 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Жангабаев Рустам Қосимжон ўғли 1993 йилнинг 25 август куни Тахиатош шаҳрида туғилган.

2. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтини битирган.

3. Ёшлигидан спортнинг оғир атлетика тури билан мунтазам шуғулланиб келган. Биринчи устози А.Нуруллааев.

4. 2016 йили Осиё чемпионатида даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 240 кг натижани кўрсатиб Осиёда энг кучли атлет сифатида тан олинди.

5. Ўтган йили Олимпиада ўйинларида фахрли 6-ўринни қўлга киритди.

6. 2016 йилда Қатарнинг Доха шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё кубогида ғолиб бўлди.

7. 2016 йил якунларига кўра "Ардақлаў" мукофотининг "Йилнинг энг яхши спортчиси" номинацияси бўйича ғолибига айланди.

Манба: “Қарыйдар” газетаси

Бўлимлар