O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши 18 та хотин-қизнинг кредит олишига кўмаклашди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида келгуси 5 йилга мўлжалланган устувор йўналишлар белгиланиб, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ҳам тасдиқланди. Зеро, Фармон ва Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган эзгу мақсад ва ғояларнинг ижроси кўп жиҳатдан ҳар биримизнинг фаол иштирокимиз ва чуқур масъулиятимизга боғлиқ.

Шу маънода Стратегияда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, энг аввало, таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигига кўмаклашиш, шунингдек, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилишини таъминлаш борасида давлат ва нодавлат ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялар ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда.  

Масалан, биргина O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 1 чораги давомида партия “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳа доирасида Кегайли, Қонликўл, Чимбой, Тахтакўпир, Нукус туманлари ва Нукус шаҳрида “Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш устувор вазифа” мавзуида туркум тадбирлар, спорт мусобоқалари ташкил этилди.  

–Хотин-қизларнинг саломатлигини ҳар томонлама муҳофаза қилиш,  уларда тиббий  маданиятни шакллантириш, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида Нукус “Она ва бола скрининг маркази” томонидан 5 минг 900 нафардан ортиқ хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 49 нафарида туғма нуқсони борлиги аниқланди, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аёллар масалалари бўйича раиси ўринбосари Амина Каландарова. – Шундай экан, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, оилаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, катта ҳаётга қадам қўяётган қизларнинг билим олиши, оила қуришдан аввал тиббий кўрикдан ўтиши билан боғлиқ масалалар барчамизнинг диққат эътиборимиздаги вазифадир.

Фақат шугина эмас. Партиянинг хотин-қизлар масаласига бирламчи эътибор қаратаётганининг яна бир ёрқин намунаси тадбиркорлик ва фермерлик соҳаларига аёлларни янада кенгроқ жалб қилиш, опа-сингилларимизнинг юрт келажаги, ватан равнақи йўлидаги иштирокларини янада ривожлантириш борасида амалга ошираётган ишларида кўринади.

Жумладан, жорий йилнинг 1 чораги мобайнида “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида Қонликўл, Кегайли, Тахтакўпир, Чимбой ва Хўжайли туманларида қатор тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, мазкур тадбирларда 18 нафар хотин-қизга тижорат банклари томонидан 165 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олишга ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмалашилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати.

Бўлимлар