6 йилдан буён ишга киролмаётган Нукуслик йигит Халқ қабулхонасига мурожаат қилгач, 8 кундан кейин банкка ишга кирди

Халқ ичига кириб бориш ва улар билан мулоқат қилиш – давр талабидир

 

Барчамизга маълум, 2016 йил 28 декабрьда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолият олиб бормоқда.

Бу борада Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва сақлаш замонавий ахборот-технологиялари асосида ташкил этилган бўлиб, Оналар ва болалар, тиббиёт ва бошқа да хоналарда зарурли шароитлар, ногиронлар учун алоҳида қўлайликлар яратилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов тегишли раҳбарлар ва масъул ходимларнинг иштирокида бир гуруҳ фуқароларни навбатдаги қабул қилиши давомида аҳоли ҳаётида учрашаётган маиший ва бошқа да муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Эътиборлиси, ўз ечимини топган ҳар бир мурожаат ортида ўнлаб, ҳатто юзлаб инсонларнинг ҳаётидаги ўзгариш, янгиланиш жамланган. Бу эса фуқароларнинг давлат ҳокимиятига, жамиятга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим омил саналади.

-Фермер хўжалигимизга техника сотиб олиш учун кредит маблағларини чиқаришда айрим қийинчиликларга учраган эдик,-дейди Нукус туманидаги «Азамат КАА» фермер хўжалиги иш юритувчиси Байрам Жуманиязов. –Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонасига мурожаатимиздан сўнг 1 кун ичида кредит пулларини чиқариб беришди ва қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиб, бугунги кунда баҳорги дала ишларига ишлатмоқдамиз.

-2011 йили олий таълим муассасини тамомлаб, 6 йилдан буён ишга жойлаша олмай келаётгандим,-дейди Нукус шаҳри, Қ.Тилеўмуратов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Гулнара Берданова. – Президентимизнинг Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонасига қилган мурожаатимдан сўнг 8 кунда «Савдогарбанк»нинг Нукус мини банкига ишга жойлашдим. Бундай имкон яратгани учун Муҳтарам Юртбошимизга раҳмат!

Дарҳақиқат, бугунги кунда Халқ қабулхоналари том маънода инсонлар масала ва муаммоларини ҳал этишга хизмат қиладиган масканга айланди. Чунки, аҳоли муаммоларини шу куннинг, ҳозирнинг ўзида ҳал қилиш – давр талабидир.

Бўлимлар