Рамос - тореадор, Ибрагимович – ўғри ёхуд футболчилар ҳақида қизиқарли маълумотлар

Қуйида дунёга машҳур футбол юлдузлари ҳақида ажойиб маълумотларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

http://www.101greatgoals.com/wp-content/uploads/2016/01/ozils.png

Ўзилнинг севимли футболчиси

 “Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил болалигида франциялик Зинедин Зиданнинг ўйинларини севиб томоша қилган.

Месут айниқса Зиданнинг 2002 йилда Глазгода бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финалида ҳал қилувчи голни урган голига ўхшаш голни уришни орзу қилади.

http://www.ziggosporttotaal.nl/files/thumb/r/a/_Voetbal_Q_U_auto_auto_nc4c_c976_c549_q95_rAMOStOREADOR1164.jpg

Рамос футболчи бўлмаганида қайси касбни танларди?

Испания терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос футболчи бўлмаганида қайси касбни танларди?

Маълум бўлишича у тореадор касбини эгаллаган бўларди. Бу ҳақда у шундай дейди:

“Коррида барча андалусияликларнинг қон-қонига сингиб кетган. У менинг ҳам – севимли машғулотим. Коррида аренасига чиқишни – Чемпионлар лигаси финали билан таққослаган бўлар эдим. Бироқ томошанинг якуний қисмида буқага доим ачинаман”, - дейди футболчи коррида ҳақида.

http://images.performgroup.com/di/library/omnisport/78/de/gianluigi-buffon-cropped_ypff3ufav7y31ipkzgjrbdbd6.jpg?t=1325214637w=1000&h=750

Буффон қандай мусиқаларни эшитади?

Жанлуиджи мусиқанинг ашаддий шайдоси ҳисобланади. У замонавий Италия ва жаҳон мусиқасини эшитишни ёқтиради.

Севимли композиторлари: Pink Floyd’s – Wish You were here, Queen – We are the Champions, Ligabue – Certe Notti.

Буффон баъзида радио ҳам тинглаб туради.

http://storage.darakchi.uz/source/uz/n1/8y/mq/jL7DdlXXT-zwSEHiWzC7UgxvqX8uWwoH.jpg

Алесандро Дел Перонинг севимли хонандалари

“Ювентус” афсонаси Алесандро Дел Перо мусиқанинг ҳақиқий ихлосмандларидан биридир.

У Майкл Жексон, Эрос Рамазотти ва Фил Коллинзларнинг қўшиқларини мириқиб тинглайди.

http://www.thefootballmind.com/assets/uploads/blogs/cover_images/Clarence-Seedorf_0.jpg

Зеедорфнинг қаҳрамони ким?

“Аякс”, “Реал” ва “Милан” жамоаларида тўп сурган голландиялик собиқ футболчи Клареенс Зеедорфнинг қаҳрамони Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нелсон Мандела Бейдир.

Зеедорф у билан учрашишни орзу қилган.

http://e0.365dm.com/14/08/16-9/20/football-david-trezeguet-juventus-france_3192384.jpg?20140823165227

Давид Трезеге болалигида қайси жамоага мухлислик қилган?

Франциялик машҳур футболчи Давид Трезеге болалигида қайси жамоага мухлислик қилганини биласизми?
У “Барса”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед” ёки “Бавария” эмас балки Франция байроқдори “Марсел” жамоасининг хақиқий ишқибози бўлган.

http://images.mid-day.com/images/2014/sep/klose-2006.jpg

Мирослав Клозе учун идеал ҳужумчи ким?

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул футболчи ҳисобланадиган Мирослав Клозе ҳеч қачон ўйинларини кузатмаган бўлса ҳам Фриц Валтерни ҳужумчиларнинг энг идеали деб ҳисоблайди.

http://www.sickchirpse.com/wp-content/uploads/2012/12/Zlatan-Ibrahimovich.jpg

Ибрагимович болалигида ўғри бўлган!

Златан Ибрагимовичга болалигида акаси велосипед совға қилган. Бу ҳақда футболчи ўз автобиографик китобида ёзган.

 

Златан мултфилм қаҳрамони шарафига ўз “велик”ига Фидо Дидо деб ном берган. Бироқ кунларнинг бирида Малмё туманидаги ҳаммомнинг ёнида унинг велосипедини ўгирлаб кетишади.

Шундан сўнг Ибра ҳам велосипед ўғирлашга киришади. У бир неча бор велосипедларни ўғирлаган ва бирор маротаба ҳам қўлга тушмаган.

Бир сафар эса у ўғирлаган велосипед машғулот олиб борувчи устозиники эканлигини билиб қолди. Ўшанда Златан айбини тан олиб, велосипедни устозига қайтариб берган.

 

Фурқат Юсупов тўплади

Бўлимлар