Биринчи лига-2017. "Орол" Қувасойда шармандали мағлубиятни қабул қилди

Футбол бўйича 2017 йилги Биринчи лига мусобақаси старт олди.  Нукуснинг "Орол" жамоаси 1-турда меҳмонда «Цементчи» жамоасига йирик 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиннинг 10-дақиқасига келибоқ ҳисоб 3:0 кўринишига келганиёқ,  жамоанинг бу мавсумдаги аҳволи ҳавас қиларли даражада эмаслигини билдириб турибди.

Ўтган мавсумда гол уришда ҳам,  ўтказишда ҳам иккинчи ўринни эгаллаган Нукусликлар бу йил қай даражада гол ура олишади билмадиму,  бироқ гол ўтказишда яна йетакчилар қаторида борса ажаб эмас.

Умид қиламизки,  бу таҳминлар ўзини оқламайди.

«Цементчи» (Кувасой) – «Орол» (Нукус) – 5:0.  2200 томошабин
Ҳакамлар: 
Д.  Мухтаров (Тошкент) – 8, 2,  Э.  Турсунов (Наманган) – 7, 5,  А.  Джаббаров (Наманган) – 8, 2,  С.  Рахманов - 8
Инспектор:  Т.  Абдуллаев (Тошкент).
Голлар:  Р.  Мелибаев (6),  Д.  Исаков (9,  27),  Э.  Жамиев (10,  автогол),  А.  Юсупов (56).
Фойдаланилмаган пенальти:  55-дақиқа Т.  Турдыев («Орол»)
Огоҳлантиришлар:  А.  Джумакулов (84) – Т.  Турдыев (12),  М.  Каримбаев (13).

Kruz.uz сайтини Telegram'даги каналимиз орқали кузатиб боринг

Бўлимлар