"Қарыйдар" газетаси Кулгу кунининг умрини узайтириб махсус сон чиқарди

"Қарыйдар" газетасининг 1-апрел "Кулгу куни"га бағишланган махсус сонини чоп этилди.

Газета 2-апрел санасида чиқди.  Ўз ўрнида табиий савол туғилади,  нима учун махсус сон 1-апрел эмас 2-апрелда чоп этилди?

Кулгу умрни узайтиради дейишади.  Газета ижодкорлари эса кулгу кунининг умрини узайтиришди.  Мақсад фақат 1 кун кулиш эмас,  ҳаётимининг ҳар кунини кулгуда ўтказиш.

Кулгу кунига бағишланган махсус сонда нималарни ўқиш мумкин?

Газета тўлиқ,  қорақалпоқ юморидаги етакчиларидан бири "Юморбек" таҳаллусида ижод қилаётган Махсет Абдижамиловга бағишланган.  Юморбаёндан тортиб,  қисқа хазиллар,  турли хил кулгули маслаҳатлар,  мақоллар,  Юморбек билан интервью,  "ХазилКеш" телекўрсатуви ва "ЮморБайги" танлови ҳақидаги бир биридан қизиқарли мақолалар газета саҳифаларидан ўрин олган.

"Муҳаррир минбари"да эслатиб ўтилишича,  газетани 3 ёшдан кичиклар ўқиши тавсия этилмайди.

Kruz.uz сайтини Telegram'даги каналимиз орқали кузатиб боринг

Бўлимлар