Қорақалпоғистонда туман ҳудудларига бириктирилган агрономларга 39 та автомобиль берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов олиб борган мажлисда чигит экиш ишларини 18 апрельга қадар якунлаш, кузлик буғдой тарбиясини сифатли олиб бориш, аҳоли таморқа ерларидан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, жорий йил Қорақалпоғистонда 92 минг 100 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилмоқда. Пахта тозалаш корхоналари томонидан 3543 фермер хўжалиги билан 186 минг 200 тонна пахта етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилган. 

Чигит экиш ишларини сифатли олиб бориш учун 394 та отряд ташкил қилинган бўлиб, 722 тонна уруғлик чигит дориланган ва 109 та шаҳобчаларга етказиб берилган.

Жорий йил кутилаётган янгиликлардан бири - бу «Қорақалпоқпахтасаноат» ҳудудий филиали масъулияти чекланган жамияти томонидан республика бўйича 162 нафар агроном шартнома асосида ишга қабул қилинмоқда. Уларнинг ҳар бири 1 миллион сўм ойлик маош билан таъминланиб, туман ҳудудларига бириктирилган агрономларга 39 дона енгил автомашина ажратилмоқда. Улар фермер хўжаликларида чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда бойитилишини, ўниб чиққан кўчатларга агротехник тадбирларни сифатли олиб борилишини таъминлайди.

Kruz.uz сайтини Telegram'даги каналимиз орқали кузатиб боринг

Бўлимлар