Москвада «Нукус хазинаси» номли кўргазма очилиши бўлиб ўтади

Москвада Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейида 2017 йил 6 апрель куни «Нукус хазинаси» номли кўргазманинг  очилиши бўлиб ўтади, дея хабар берди UzDaily.

Кўргазма ташкилотчилари Ўзбекистон маданият вазирлиги, Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат музейи, Александр Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейларидир.

Кўргазмада Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи тўпламидаги ишлар намойиш этилади.

Кўргазма экспозициясидан Ўзбекистон ҳудудининг маданий ва қадимий цивилизация маркази — Хоразмдан археологик изланишлар натижасида топилган 13 та қадимий ва ўрта асрнинг ноёб асарлари ўрин эгаллаган.

Шунингдек, кўргазмада Ўзбекистоннинг қадимий этник гуруҳларидан бўлган қорақалпоқ халқининг 24 та ҳайкалтарошлик санъати намуналари ҳам намойиш этилади.

Экспозициянинг учинчи қисми ХХ аср санъатининг охирига қадар ўрганилмаган 196 рус ва ўзбек авангард асарлари ўрин олган.

Кўргазма 2017 йилнинг 6 апрелидан 10 майга қадар бўлиб ўтади.

Kruz.uz сайтини Telegram'даги каналимиз орқали кузатиб боринг

Бўлимлар