Элликқалъада янгидан 5 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил қилинди

Туман ҳокимлигида ижтимоий-маънавий мухитни янада барқарорлаштириш,  ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш,  жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Элликқалъа туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Хотин қизлар қўмитаси раиси ўринбосари О.  Парпибаева,  Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла” фонди раиси ўринбосари З. Рўзиев,  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари,  Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.  Ибрагимова бу борада юртимизда амалга оширилаётган изчил ислохотлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Туман ҳокими Н. Худайбергенов тумандаги фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида охирги беш йил мобайнида фуқаролар йиғинларининг 8 та хизмат бинолари жорий,  4 таси капитал таъмирланганлиги ва 2 таси реконструкция қилинганлиги,  6 та бино янгидан қурилиб,  фойдаланишга топширилганлиги,  30 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мебел жиҳозлари ва компьютер жамланмалари билан таъминланганлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси рухсати билан жорий йилда янгидан 5 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил қилинганлигини таъкидлаб,  авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимиз,  халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш,  халқимизнинг маънавий даражасини ошириш,  бугунги кунда яратилаётган шарт-шароитлардан самарали фойдаланиб,  ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама комил инсон сифатида тарбиялаш ҳар бир рахбар учун алоҳида маъсулият юклаши лозимлигини эътироф этди.

Туман ҳокимлигида ижтимоий-маънавий мухитни янада барқарорлаштириш, ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Kruz.uz сайтини Telegram'даги каналимиз орқали кузатиб боринг

Бўлимлар