Муса Eрниязов Чимбойдаги Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилди

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси Раиси Муса Eрниязов Чимбой туманидаги Халқ қабулхонасида бўлиб,  тегишли раҳбарлар ва жавобгар мутахассисларнинг иштирокида фуқароларни қабул қилди ва уларнинг ҳаётида учрашаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли таклифларини билдирди.

"Қолдасбайева Мирзахан" МЧЖ бошлиғи,  Чимбой тумани "Бердақ" МФЙда истиқомат қилувчи Дарябай Нуримбетов шу куни ўз муаммоси ҳал қилингани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Корхонамизда дастлабки вақтлари фақатгина кир ювиш кукунини ишлаб чиқарган бўлсак,  энди уни кенгайтириб ишлаб чиқараётган махсулотлар турини кўпайтириш ниятидамиз.  Лекин "Агробанк"нинг Чимбой тумани филиалидан 148 миллион сўм кредит пулларини олишда бироз муаммолар бўлаётган эди.  Тегишли раҳбарлар иштирокида бу масала шу куннинг ўзидаёқ ҳал этилди".

Фото: uzneftegaz.uz

Kruz.uz сайтини Telegram'даги каналимиз орқали кузатиб боринг

Бўлимлар